Ўзбекистонда 157 кишида коронавирус аниқланди, яна икки бемор вафот этди

10:10 22 Август 2020 Жамият
220 0

2020 йил 22 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 38 231 (+157) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 100 нафари Тошкент шаҳрида, 21 нафари Самарқанд вилоятида, 17 нафари Наманган вилоятида, 6 нафари Тошкент вилоятида ҳамда яна 6 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Қашқадарё вилоятида ҳамда 3 нафари Андижон вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Мирзо Улуғбек туманида яшаган 75 ёшли У.Х. (эркак) ҳамда Шайхонтоҳур туманида яшаган 36 ёшли Ф.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 33 989 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (89 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 980 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 277 нафари оғир, 96 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?