Ўзбекистонда 136 кишида коронавирус аниқланди, яна 1 бемор вафот этди

23:43 15 Сентябр 2020 Жамият
77 0

2020 йил 15 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 565 (+136) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент вилоятида, 52 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор, Шайхонтоҳур туманида яшаган 72 ёшли А.Р. (эркак) вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 314 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 45 058 (+532) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 104 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?