Ўзбекистонда 134 кишида коронавирус аниқланди, яна 2 бемор вафот этди

23:39 17 Сентябр 2020 Жамият
85 0

2020 йил 17 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 49 761 (+134) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 115 нафари Тошкент вилоятида, 19 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Ангрен шаҳрида яшаган 44 ёшли Х.Т. (эркак) ҳамда Бўстонлиқ туманида яшаган 11 ёшли М.У. (ўғил бола), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун Тошкент шаҳрида 426 нафар, Тошкент вилоятида 109 нафар, 

Наманган вилоятида 50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар,

Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда 

Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб юртимизда 46 092 (+618) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 254 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?