Ўзбекистонда 129 кишида коронавирус аниқланди, яна 2 бемор вафот этди

23:34 12 Сентябр 2020 Жамият
95 0

2020 йил 12 сентябрь соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 46 850 (+129) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 107 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 22 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Зангиота туманида яшаган 62 ёшли А.Ш. (эркак) ҳамда Яккасарой туманида яшаган 85 ёшли А.Х. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳрида 275 нафар, Тошкент вилоятида 156 нафар, Самарқанд вилоятида 21 нафар, Наманган вилоятида 9 нафар, Бухоро вилоятида 8 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 4 нафардан, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 2 нафардан бемор тузалди. 

Шундай қилиб, юртимизда 43 511 (+488) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 953 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?