Ўзбекистонда 1 кг пахта учун қанча тўлаш таклиф қилинмоқда?

17:51 10 Июль 2018 Иқтисодиёт
632 1
Фото: protoday.uz

Ўзбекистонда янги мавсумда пахта хомашёсини қўлда териб олишда 1 кг учун 700 сўм миқдорида пул тўланиши мумкин. Бу ҳақда Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталига жойлаштирилган Вазирлар Маҳкамасининг «2018 йил ҳосили пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш босқичларида меҳнатга ҳақ тўлаш тариф ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Унга кўра, 2018 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақини биринчи босқичда - 700 сўм, иккинчи босқичда - 800 сўм қилиб белгилаш таклиф қилинган.

Шунингдек, машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 350 000 сўмдан хизмат ҳақи тўлаш тўғрисидаги таклифи ҳам ўртага ташланган.

Мазкур таклифлар Ҳукуматга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, “Ўзпахтасаноат” ва “Ўзагросервис” акциядорлик жамиятлари ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан берилган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил ҳосили учун етиштирилган пахта хом ашёсини териб олишда қўлда терилган 1 килограмм пахта хом ашёси учун тўланадиган меҳнат ҳақи биринчи босқичда - 450 сўмни (кейинчалик 500 ва 700 сўмгача оширилган) ташкил қилган. Шунингдек, машинада терилган пахта хомашёсининг 1 тоннаси учун 260 000 сўмдан хизмат ҳақи тўланганди.


Изоҳлар


Nodir Temirov

Бу йил пахтани машина терадими ёки ...

21:0411.07.2018

Кўп ўқилганлар

Afisha

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти ишга таклиф қилади

“Халқ сўзи”-“Народное слово” газеталари таҳририяти таржимон-журналистларни ишга таклиф қилади.

30 Май 2018