Ўзбекистон жорий йилда Беларусдан 18 млн. долларга 180 та юк машинаси харид қилди

18:51 29 Июль 2019 Иқтисодиёт
221 0

Беларуснинг юртимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Мариничнинг айтишича, Ўзбекистон ушбу мамлакатдан Минск автозаводи техникаларини олиб келишни кўпайтирмоқда. У бу ҳақда “Беларусь 1” телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

Дипломатнинг қайд этишича, белорус корхоналари қарийб 20 йил мобайнида Ўзбекистонга маҳсулот экспорт қилмаган.

“Бироқ жорий йилда 18 млн. доллар эвазига 180 та автомобиль етказиб берилди”, - деди у.

Ваҳолонки, ўтган йил мазкур кўрсаткич 2 миллион долларни ташкил этган эди.

У бу йилги кескин ўсишни Беларусь биринчилардан бўлиб юк машиналарини иқлим шароитлари бўйича сертификациялаш жараёнидан муваффақиятли ўтгани билан изоҳлаган.

У Ўзбекистонда техника воситалари энг оғир жазирама синовларидан ўтиши ва бунда МАЗлар ўзининг юқори сифатга эга эканлигини исботлаганини таъкидлаган.

“Ўтган йил Тошкентда 3,3 мингдан зиёд белорус тракторлари йиғилди. Бу йил 5 мингта йиғишни режалаштирганмиз. Шу аснода у ерда иш ўринлари ҳам яратамиз”, - дея қўшимча қилган Л.Маринич.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019