Ўзбекистон жорий йил ярмида 94,7 фоиз кўп уран экспорт қилди

11:24 13 Август 2018 Иқтисодиёт
191 0
Иллюстратив фото

2018 йил январь-июль ойларида Ўзбекистон умумий қиймати 106,9 миллион долларлик уран экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд қилинган.

Манба берган ҳисоботга кўра, бу миқдор ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 94,7 фоиз кўпроқ деганидир.

Умуман, ҳисобот даврида экспорт ҳажми 7,6 млрд. АҚШ долларга (ўсиш суръати 15,7 фоиз) тенг бўлди. Экспорт таркибида товарлар улуши 77,8 фоизни ташкил этиб, булар асосан энергия манбалари ва нефть маҳсулотлари (19,2 фоиз), озиқ-овқат маҳсулотлари (8,7 фоиз), шунингдек, кимё маҳсулотлари ва ундан тайёрланган буюмлар (6,9 фоиз) гуруҳлари ҳиссасига тўғри келмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар