Ўзбекистон Жаҳон Ҳалол саммитида ғолиб бўлди

11:41 07 Декабрь 2018 Жамият
595 0

Яқинда Истанбулда бўлиб ўтган 6-Жаҳон Ҳалол саммитида Ўзбекистон жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур нуфузли тадбир Туркия иқтисодиёт вазирлиги кўмагида Савдони ривожлантириш бўйича ислом маркази, Ислом давлатлари стандартлар ва метрология институти томонидан ташкил этилди.

Унда моҳир ошпазлар ҳалол таом тайёрлаш бўйича куч синашишди. Ўзбекистон шарафини Халқаро ўзбек пазандачилиги санъати маркази уста-ошпази Аҳмад Ҳамдамов ва ушбу марказ битирувчиси Нодир Тоҳиржонов ҳимоя қилишди. Танлов якунида улар тайёрлаган таомлар биринчи ўринга сазовор деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 2018 йил 1 февралдан “Ҳалол“ озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича умумий қўлланма - Oz DSt 3286:2018 жорий этилган эди.

“Ҳалол“ стандартларида маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, сотиш ва маркалаш жараёнлари ислом қоидаларига мувофиқ бўлиши талаб этилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019