Ўзбекистон ёзги Универсиададаги дастлабки медални қўлга киритди

16:35 05 Июль 2019 Спорт
384 0

Италиянинг Неаполь шаҳри мезбонлик қилаётган ёзги Универсиаданинг дзюдо бўйича биринчи кун баҳслари якунланди. Ушбу беллашувларда эркаклар ва аёллар терма жамоаси жами 4 та вазнда татамига кўтарилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Эркаклар ўртасидаги беллашувларнинг +90 кг вазн тоифасида Муҳаммадкарим Хуррамов “А” гуруҳида америкалик Керр Масон Пипер, венгриялик Петер Арваи ва Богдан Воицикни мағлуб этиб, ярим финалда япониялик Канта Накано имкониятни бой бериб қўйди. Бронза медали учун кечадиган баҳсда эса польшалик Олексий Лисенко устидан ишончли ғалаба қилган Маҳаммадкарим делегациямизга ушбу универсиададаги илк медални тақдим этди.

Шунингдек, -90 кг вазн тоифасида Давлат Бобонов аввалига саудиялик Абдулраҳмон Алрамманни, кейин япониялик Гоки Тажимани мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди. Аммо ушбу босқичда у бразилиялик Густаво Ассис тўсиғидан ўтолмади.

Мусобақанинг аёллар ўртасидаги баҳсларнинг -70 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Гулноза Матниязова илк босқичда кореялик Е Вон Лидан устун келди. Аммо иккинчи иккинчи даврада у россиялик Мадина Таймазовага имкониятни бой берди. Бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида эса у дастлаб Гирдзуите Жиойя Феттерлини мағлуб этишга муваффақ бўлди. Бироқ ҳал қилувчи баҳсда германиялик Сара Мэкелбургга имкониятни бой бериб қўйди.

+70 кг вазн тоифасида Нодира Йўлдошева италиялик Дебора Салани енгишга муваффақ бўлди аммо чорак финалда жанубий кореялик Ми Жин Хан тўсиғидан ўта олмади. Бронза медали учун ўтказилган қўшимча саралаш босқичида эса унинг йўлига франциялик Валентин Маршан тўғоноқ бўлди.

Универсиада дастурида дзюдо бўйича мусобақалар 4-7 июль кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, келгуси кунларда яна 6 нафар дзюдочи талабаларимиз медаллар учун баҳс олиб боришади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019