“Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!

17:40 23 Ноябрь 2018 Жамият
783 0

Фото: Илҳом Раҳматов/“Халқ сўзи Online”

“Халқ сўзи Online”. Илҳом Раҳматов. Сурхондарёда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 26 йиллиги олдидан “Ўзбекистон ёшлари – янги замон бунёдкорлари!” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги ҳамда“Yoshlar – kelajagimiz “ давлат дастури тўғрисида”ги фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, Бош қомусимизда белгиланган нормаларни ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишни мақсад қилган ёшлар фестивали кенг қамровли, турли йўналишдаги лойиҳаларни ўзида мужассам этган.

Депутатлар, ёш олим ва мутахассислар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, эстрада хонандалари, тадбиркорлар ҳамда спортчилардан иборат тарғибот гуруҳи поезди Термиз темир йўл вокзалида тантанали кутиб олинди.

Олти гуруҳга бўлинган тарғибот гуруҳи аъзолари вилоятнинг шаҳар ва туманларида бўлиб ёшлар билан бевосита учрашув, давра суҳбати, маҳорат дарсларини ўтказишмоқда. Жумладан, жойларда “Ҳоким ва ёшлар”, “Прокурор ва ёшлар”, “Депутат ва ёшлар” мавзусидаги очиқ мулоқотлар уюштириляпти. “Конституция ҳафталиги” лойиҳасида ҳуқуқий соҳага тегишли китоблар ва рисолалар кўргазмаси, тренинг, викторина ҳамда мунозараларда ёшлар фаол иштирок этмоқда.

Фото: Илҳом Раҳматов/“Халқ сўзи Online”

Шунингдек, ёшлар фестивали дастуридан “Фарзандлик бурчим” патранаж ёшлар лойиҳаси, “Келажак бунёдкорлари”, “Ёшлар кутубхонаси”, “Карьера куни”, “Мустаҳкам оила сири”ва “Спорт ҳафталиги” каби ранг-баранг лойиҳалари ҳам ўрин олган.

“Сурхондарё вилояти аҳолисининг 1,5 миллиони ёшлардан иборат экани инобатга олинган ҳолда, ёш авлод манфаатини тўлақонли таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳозирда вилоятдаги Олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 500 нафар талабалар учун контракт пуллари Ёшлар иттифоқи томонидан тўлаб берилмоқда. Ёшлар иттифоқи томонидан 100 га яқин жисмоний имконияти чекланган ёшларга ногиронлик аравачалари берилди. Термиз шаҳрида ёш оилалар учун 15 та етти қаватли уйлар қуриб битказилди. Айни кунларда яна 112 хонадондан иборат уй-жойлар қурилиши давом этмоқда.

"Yoshlar – kelajagimiz" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ёшларига 22 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағлари ажратилди. Натижада мингга яқин янги иш жойлари яратилди.

Мазкур фестивал ҳам асосан ёшларни ижтимоий, иқтисодий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кўзлагани билан аҳамиятлидир”, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси ўринбосари Бегмат Очилов.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019