Ўзбекистон ёлғиз саёҳат қилиш учун энг хавфсиз бўлган давлатлар топ-бешлигига кирди

10:37 24 Январь 2019 Welcome to uzbekistan
866 0

Архив фото

Саёҳатлар учун мўлжалланган Wegoplace онлайн хизмати Solo Travel Safety Report 2019 ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботда қайси давлатлар 2019 йилда сайёҳлар ёлғиз саёҳат қилиши учун энг хавфсиз эканлиги айтиб ўтилган.

Мутахассислар 142 та мамлакат аҳолиси орасида сўров ўтказган ва улар тунда шаҳар бўйлаб ёлғиз сайр қилганда ўзини қанчалик хавфсиз ҳис қилишини аниқлаган. Шунингдек, уларнинг маҳаллий полицияга ишончи, уларнинг ҳужумлар ёки талончиликларга учраганига ҳам ойдинлик киритилган.

Энг юқори хавфсизлик индексини Сингапур қайд этган. Ундан кейинги қаторлардан Норвегия, Исландия ва Финляндия жой олган. Бешинчи ўринни Ўзбекистон эгаллаган. Шунингдек, биринчи ўнталикдан Гонконг, Швейцария, Канада, Индонезия ва Дания ўрин эгаллаган.

Шу билан бирга, экспертлар ёлғиз саёҳат қилувчилар учун энг хавфли давлатлар рўйхатини ҳам тузган. Уларнинг ичида дастлабки қаторларни Венесуэла, Афғонистон ва Жанубий Судан эгаллаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019