Ўзбекистон январь ойида қанча мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилди?

11:56 19 Февраль 2019 Жамият
184 0

Иллюстратив фото

Мамлакатимиздан 2019 йилнинг январь ойида жами 74,9 минг тоннадан зиёд мева-сабзавот маҳсулотлари 36,0 млн. АҚШ долларига экспорт қилинди. Ўсиш суръати - 21 фоиз. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.

Хусусан, ушбу даврда 55,1 минг тонна сабзавотлар 19,0 млн. АҚШ долларига четга сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 минг тонна кўпдир.

Қолаверса, 7,5 минг тонна мева ва резаворлар 5,5 млн. АҚШ долларига экспортга чиқарилиб, мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг мос даврига нисбатан 11,8 минг тоннага зиёддир.

Таъкидлаш жоиз, юртимизда экспорт салоҳиятини кенгайтириш, янги бозорларни ўзлаштириш натижасида мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни экспорт қилиш ҳажми ошиб боряпти. Жорий йилнинг дастлабки ойида мева-резаворлар ҳамда сабзавотлар экспорт ҳажми 36,0 млн.АҚШ долларига етди ва ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 21 фоиз ўсди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019