Ўзбекистон яна бир йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади

15:22 12 Сентябр 2018 Жамият
617 0

Жорий йилнинг 20-21 сентябрь кунлари пойтахтимизда “Марказий Осиё халқаро транспорт йўлаклари тизимида: стратегик истиқболлар ва фойдаланилмаган имкониятлар” мавзуида халқаро конференция ўтказилади.

Мазкур конференция, аввало, Марказий Осиё транспорт-транзит салоҳиятини ривожлантиришга оид қўшма саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш ва бу борадаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишга йўналтирилган.

ЎзАнинг ёзишича, конференцияда Марказий Осиё мамлакатларини қизиқтирган, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида халқаро ташкилотлар, энг аввало, халқаро молиявий тузилмалар билан ҳамкорликка қаратилган, Марказий Осиё мамлакатларининг транспорт-транзит салоҳиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшма саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқишга йўналтирилган масалалар муҳокама қилинади.

Конференцияда 45 мамлакатдан 200 дан ортиқ меҳмон, 25 халқаро ташкилот, молия институтлари ва етакчи транспорт компаниялари иштирок этади.

Жумладан, Жаҳон банки, ОТБ, ИТБ, ЕТТБ, ОИИБ, БМТнинг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси, БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти, Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси, ЕХҲТ, ГХҲЖ, ШҲТ, ИҲТ, МДҲ, Марказий Осиё минтақавий иқтисодий ҳамкорлик дастури, ТРАСЕКА дастури, Халқаро автомобиль транспорти уюшмаси, Темир йўллар ҳамкорлиги ташкилоти ва бошқа ташкилотлар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019