Ўзбекистон вакили Осиё ўйинларида вьетнамлик рақибига қарши iPhone смартфонида баҳс олиб боради

12:16 27 Август 2018 Спорт
650 0

 

Мазкур мусобақаларда eSport намойиш спорт тури сифатида тақдим этилади ва унда медаллар бўлмайди.

Ўзбекистондан ушбу йўналишда мамлакат электрон спорт турлари федерацияси аъзоси, кибератлет Санжар Усмонов қатнашмоқда.

Электрон спорт бўйича турнир бугун олти( Arena of Valor, Clash Royale (яккалик, мобиль платформа), Hearthstone, League of Legends (жамоавий), Pro Evolution Soccer (жамоавий), Starcraft II (яккалик) йўналишда старт олиб, 1 сентябрга қадар давом этади.

Осиё электрон спорт турлари федерацияси ушбу кибермусобақалар ташкилотчисидир. Унга айни пайтда қитъадаги 45 та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам аъзо ҳисобланади.

Бу галги турнирда 18 мамлакат вакили иштирок этаяпти.

Ҳамюртларимиз тўрт йўналиш(Hearthstone, League of Legends , Pro Evolution Soccer ва Clash Royale) саралаш босқичларида қатнашди. Фақатгина Санжар Усмонов Clash Royale бўйича Индонезия йўлланмасини қўлга киритди. Унинг биринчи рақиби вьетнамликдир. Улар iPhone смартфонлари ёрдамида ўзаро беллашади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019