Ўзбекистон ва Тожикистонни ўзаро боғловчи яна бир назорат-ўтказиш пункти ишга тушди

11:52 04 Март 2019 Жамият
436 0

Сурхондарё вилояти Узун тумани Боботоғ массивида ўзбек-тожик халқларини ўзаро боғловчи янги назорат-ўтказиш пункти ишга тушди.

Шу муносабат билан уюштирилган тадбирда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикаси давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, қўшни туманлар аҳолиси иштирок этди. Унда сўзлаганлар қардош халқлар ўртасидаги азалий дўстлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар алоқалар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлашди. Айниқса, виза режими соддалашгани туфайли борди-келди, савдо-сотиқ ишлари кенгайиб бораётгани алоҳида эътироф этилди.

Ушбу назорат-ўтказиш пунктида қисқа муддатда чегара, божхона, ўсимликлар карантини, санитария эпидемиология, ветеринария назоратларини ўтказиш учун қулай шароитлар муҳайё этилган.

Шу куни “Боботоғ” назорат ўтказиш пунктига туташ ҳудудда Тожикистон Республикасининг “Ҳисор”чегара-божхона пости ҳам иш бошлади. Эндиликда чегарадош ҳудудларда мунтазам борди-келди алоқалари йўлга қўйилди.

Баҳорнинг илк кунларида очилган янги назорат ўтказиш пункти узоқ йиллардан буён бир-бирига талпинган одамлар қалбида меҳр-муҳаббат ва эзгу туйғуларни жўш урдирди. Шу боис Сурхондарё ва Хатлон вилояти санъат усталари иштирокидаги дилтортар куй-қўшиқлар Боботоғ кенгликларида баланд пардаларда жаранг топди.

Илҳом Раҳматов “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019