Ўзбекистон ва Тожикистон Президентлари «Артел» заводига ташриф буюрди

18:26 17 Август 2018 Сиёсат
770 0

Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон Президент Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Тошкентдаги «Артел» заводига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлат раҳбарлари заводда кондиционер, телевизор деталларини ишлаб чиқариш ҳамда йиғиш жараёнини кўздан кечирди.

Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон маҳсулотлари сифати ва нархи билан рақобатбардошлиги, хусусан, «Артел» техникалари Тожикистонда ҳам харидоргирлигини таъкидлади. 

Завод маҳсулотларини Тожикистонга етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019