Ўзбекистон ва Тожикистон Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди

Хабарингиз бор, 2018 йилнинг 17-18 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.
Бўлиб ўтган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашдилар. Музокаралар якунида икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.
Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, ўзаро ҳурмат ва ишонч руҳида ўтган учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги анъанавий қардошлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган салмоқли давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро жами 26 ҳужжат имзоланди.
Ушбу сиёсий жараёнларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов ҳам иштирок этди. Бўлиб ўтган учрашув давомида ҳар икки давлатнинг Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида ҳам битим имзоланди. Мазкур ҳужжат давлатлараро адлия соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.
Ҳамкорлик битими адлия соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва уни амалга ошириш, адлия идоралари,нотариуслар ва адвокатлар фаолиятини ташкил этиш, адлия органларига реестрлар киритиш ва ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш, адлия органлари учун кадрлар тайёрлаш ва алмашиш, шунингдек, малакасини ошириш, криминалистика ва суд экспертизаси соҳасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш каби йўналишларни қамраб олган.
Кўп ўқилганлар
- Узоқ танаффусдан сўнг Исмоил Жўрабековдан эксклюзив интервью
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: