Ўзбекистон ва Россия ўртасида атом энергиясидан фойдаланиш тўғрисидаги битим кучга кирди

12:48 03 Апрель 2018 Иқтисодиёт
734 0
Фото: tvlesnoy.ru

Жорий йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари ўртасида Тинчлик мақсадларида атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим кучга кирди. 
“РИА Новости”нинг ёзишича, мазкур ҳужжат ўтган йил 29 декабрь куни Россия Федерациясининг “Росатом” давлат корпорацияси бош директори А. Лихачев ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Н. Отажонов томонидан имзоланганди. 

Мазкур битим Ўзбекистон атом энергетикаси учун миллий инфратузилмани яратиш ва такомиллаштириш, кадрлар тайёрлаш, радиоизотопларни ишлаб чиқариш ва уларни саноат, тиббиёт ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўллаш, фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш каби соҳаларда ўзаро ҳамкорлик ривожлантиришни назарда тутади.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019