Ўзбекистон ва Россия Олий таълимда бакалавр ва магистрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик янада ривожлантиради

18:26 14 Август 2018 Жамият
557 0
Фото: Ҳасан Пайдоев / Халқ сўзи

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирлигида Россия Федерацияси Президентининг Хорижий давлатлар билан минтақавий ва маданий алоқалар бошқармаси, Фан ва таълим вазирлиги вакилларидан иборат делегацияcи билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси А.Абдувахитов, олий ва ўрта махсус таълими вазири И.Мажидов ва бошқалар сўнги икки йил давомида икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончли ва манфаатли ҳамкорлик изчил ривожланиб, сиёсий, савдо-иқтисодий соҳалар билан бирга, маданий-гуманитар ва илмий-техник соҳалардаги дўстона алоқалар кенгайиб бораётганини таъкидлашди.

Учрашув давомида томонлар малакали кадрлар, айниқса, замонавий йўналишлар ва мутахассисликларда бакалавр ҳамда магистрлар тайёрлаш тизимига жиддий эътибор қаратиш ва илмий-тадқиқот соҳасида ўзаро тажриба алмашиш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар