Ўзбекистон ва Россия иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форумига тайёргарлик кўрмоқда

09:32 26 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
479 0

Ўзбекистон ва Россия 2019 йилда ўтказиладиган ҳудудлараро бизнес-форумига тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов маълум қилди.

У жорий йил октябр ойида Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтгани ва ушбу ташриф жуда муваффақиятли кечганини қайд этди.

“Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси бўлиб ишлаганман ва шуни таъкидлаш мумкинки, Ўзбекистон ва Россия тарихида бу қадар кўлами кенг ташриф бўлмаган“, - деди дипломат.

Неъматовнинг сўзларига кўра, Путиннинг ташрифи доирасида ўтказилган ҳудудлараро ҳамкорлик форуми Ўзбекистон учун янги ва жуда маъқул формат.

“Чунки ҳудудлар бир-бири билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб борсалар, масалалар ҳам тезроқ ҳал бўлади. Ҳукумат, давлат тузилмалари ва бошқа идоралар орқали масалаларни ҳал этиш бирмунча қийин. Шу боис, бугунги кунда минтақалараро алоқалар жадал ривожланмоқда“, - деди Неъматов.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари Россия Федерациясига мунтазам бориб келишмоқда. Хусусан, Наманган вилояти ҳокимлиги делегацияси Челябинскда, Фарғона вилоятиники - Уфада, Тошкент вилояти делегацияси эса Оренбургда бўлиб қайтишган.

“Ўзбекистон томон ҳам, Россия томони ҳам бу каби форумларни ўтказишдан манфаатдор. Албатта, келаси йилда ҳам ўтказамиз. Аммо эътибор берган бўлсангиз, Сенатдаги мажлисда (17 ялпи мажлис ҳақида гап бормоқда, - таҳр.) бу саволга жавоб берган эдим. Бирор тадбирни ўтказишдан олдин унга тайёргарлик кўрилади. Сабаби, ҳар бир учрашув, ҳар бир ташрифдан аниқ натижа олиниши лозим. Ўзбекистон президенти ҳам бир неча маротаба “биз шунчаки туристик ташрифларни амалга оширмаслигимиз кераклиги“ ҳақида гапирганлар. Бундай форумларда иқтисод, туристик соҳаларига жуда катта эътибор қаратишимиз керак“, - деб қайд этди дипломат.

Неъматовнинг сўзларига кўра, биринчи форумдан кейин бу ишни давом эттириш ҳақида келишув бўлган. 2019 йилда ҳам ҳудудлараро форум бўлиб ўтади ва бу тадбир санаси тез орада эълон қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019