Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

18:01 07 Октябр 2020 Сиёсат
112 0

7 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталари, ишонч ва стратегик шериклик тамойилларига асосланган икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва уларни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Коронавирус тарқалиши оқибатларини тез фурсатда енгиб ўтиш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари даражасида яқиндан мувофиқлашув ва фаол алмашинувлар амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Товар айирбошлаш кўрсаткичларини оширишга қаратилган қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш, тадбиркорлар ва ҳудудларнинг янги ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали кооперацияни кенгайтириш, шунингдек, маданий-гуманитар тадбирлар ўтказишга алоҳида эътибор берилди.

Минтақадаги воқеалар ривожи юзасидан ҳам фикр алмашилди. Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари Қирғизистондаги вазият ушбу мамлакат Конституцияси ва миллий қонунчилиги нормаларига мувофиқ тез фурсатда барқарорлашишига умид билдирдилар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?