Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди

12:14 25 Июль 2018 Жамият
501 0
Иллюстратив фото

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида яна бир янги “Тошкент – Қизилўрда - Тошкент” халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Ўзавтотранс” агентлиги хабар берди.

Қатнов Бельгияда ишлаб чиқарилган Van Hool русумидаги йўловчи автобусларида амалга оширилади. Автобуслар “Ғишткўприк”(Ўзбекистон) ва “Жибек Жоли”(Қозоғистон) назорат-ўтказиш пунктлари орқали чегарадан ўтади. Йўналишнинг сўнгги бекатлари “Тошкент”(Ўзбекистон) ва “Салтанат”(Қозоғистон) автостанцияларидир.

Ташувчи сифатида Ўзбекистон томондан Uzkaz Auto Trans, Қозоғистон томонидан Tulpor-Baykonir компаниялари иштирок этади.

Йўналиш узунлиги 583 км., вақти 10 соат-у 30 дақиқа бўлиб, Тошкентдан Қизилўрдага етказиб қўйиш нархи 97 минг сўм, Қизилўрдадан Тошкентга келиш эса 3800 тенгега тенг.

Маълумот учун, жорий йилда тўртта халқаро йўналиш бўйича мунтазам автобус рейслари ташкил этилди. Улар: “Тошкент – Алмати - Тошкент”, “Тошкент-Чимкент-Тошкент”, “Тошкент-Бишкек-Тошкент”, “Тошкент-Хўжанд-Тошкент”.

Мазкур йўналишлар бўйича ҳар куни Ўзбекистондан 400 нафар йўловчи чиқиб кетса, 420 нафар йўловчи кириб келмоқда. Улар очилгандан буён ҳозиргача 40 мингдан ортиқ йўловчи ўз манзилига етказиб қўйилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019