Ўзбекистон ва Қозоғистон бизнес омбудсманлари тадбиркорларни ҳамкорликда ҳимоя қилишга келишиб олишди

17:23 28 Июнь 2018 Иқтисодиёт
745 0
Фото: "Халқ сўзи"

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) Дилмурод Касимов 2018 йилнинг 20 июнь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича Форумда маъруза билан иштирок этди.

Форум доирасида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик юзасидан Келишув имзоланди.

Келишув бизнес муҳитини яхшилаш, томонларнинг давлатлари ҳудудида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини конструктивлик, ошкоралик ва самарадорлик тамойиллари асосида ҳимоя қилиш бўйича биргаликдаги ва келишилган ҳаракатларга қаратилган.

Д. Касимов ўз маърузасида тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг янги судловсиз механизми бўлган Бизнес Омбудсман институтининг ҳозирги ҳолати, асосий вазифалари ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларига эътибор қаратди.

Фото: "Халқ сўзи"

Маърузада Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, савдо-иқтисодий соҳадаги ютуқлар, валюта бозорини эркинлаштириш ва бизнес вакилларининг масъулияти, импорт ва божхона тўловларини камайтириш, бизнес учун солиқ юки, фаолиятнинг лицензияланадиган турларини қисқартиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Жорий йилнинг 21 июнь куни Остона шаҳрида Қозоғистон Республикаси “Атамекен” миллий тадбиркорлар палатасининг Конгресси бўлиб ўтди. Мажлисда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Б. Сагинтаев иштирокчиларга Президент Н. Назарбоевнинг табригини йўллади.

Конгресс давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) Дилмурод Касимов Қозоғистон Республикаси Бош вазири Б. Сагинтаев билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Б. Сагинтаев жорий йилнинг 20 июнида имзоланган келишув Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида ҳамкорликни янги поғонага чиқишидан далолат эканлигини таъкидлади. Шунингдек, икки мамлакат ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришда конструктив ҳамкорлик ва ўзаро ёрдамга тайёрликларини билдирдилар.

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги элчихонасида Қозоғистон ишбилармон доиралари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди. Брифингни Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси 
С.Ниёзходжаев очди. Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес омбудсман) девони бош маслаҳатчиси М. Насуллаев Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлиги бўйича йиғилганларга маълумот берди.

Фото: "Халқ сўзи"

Хусусан, Ўзбекистоннинг “Дуинг Бизнес” халқаро рейтингидаги сўнгги йиллардаги ўрни, эркин иқтисодий зоналар иштирокчиларига берилган солиқ, божхона имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди. Брифинг якунида Қозоғистон Республикаси Бизнес омбудсмани Б.Палимбетов қўшни мамлакатда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар Қозоғистонлик ишбилармонларнинг қизиқишини ортишига сабаб бўлаётганлигини таъкидлади.

Уч кун давом этган анжуман давомида томонлар бугунги кунда ҳамкорлик янги босқичга кўтарилаётганлигини таъкидладилар. Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоевнинг 2018 йил Қозоғистонда “Ўзбекистон” йили деб эълон қилиниши давлатлар ўртасидаги яқин алоқаларни мустаҳкамлаш, халқларни яқинлаштириш ва маданий алмашинувни жадаллаштиришга хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019