Ўзбекистон ва Хитой ишбилармон доиралари вакиллари учун виза жараёнлари соддалаштиришга оид Битим кучга кирди

12:12 28 Октябр 2019 Жамият
284 0

2019 йилнинг 26 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида ишбилармон доиралари вакиллари учун виза жараёнларини соддалаштириш тўғрисида 2019 йил 27 августда Пекин шаҳрида имзоланган Битим кучга кирди.

Битимга кўра, ҳар бир томон 5 иш куни ичида муддати 6 ойгача бўлган кўп марталик ишбилармонлик визаси беришга мажбурдирлар.

Ўзбекистон фуқаролари Хитой Халқ Республикасининг ишбилармонлик визасини расмийлаштириш учун мазкур мамлакатнинг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

Асосий ҳужжатлар:

1. Паспортнинг асл нусхаси, паспортнинг маълумотлар бор саҳифаси нусхаси;

2. Виза расмийлаштириш учун анкета ва расм.

Қўшимча ҳужжатлар:

3. Хитойнинг ваколатли ташкилотидан расмий таклифнома ёки Хитойга таклиф қилаётган томон ёрдамида олинган мазкур таклифноманинг тасдиғи (штрих код билан).

3-бандда кўрсатилган ҳужжатларни тақдим қилиш имкони бўлмаганда, қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

- давлат ҳокимияти тегишли органлари, жумладан Ўзбекистон Республикаси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари (www.gov.uz сайтида кўрсатилган) ва банкларининг расмий хати ҳамда Хитой томонидан таклиф қилувчининг одатий таклифномаси;

ёки

- Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг (ССП) кафолат хати, ССПга аъзолик тўғрисидаги гувоҳнома, компания ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг лицензияси, аризачининг иш жойидан маълумотнома таклиф қилаётган Хитой компаниясининг лицензияси илова қилинган одатий таклифнома.

Хитой Халқ Республикасининг Тошкент шаҳридаги Элчихонаси Консуллик бўлимига қуйидаги телефон рақами орқали мурожаат қилиб, батафсил маълумот олиш мумкин: +99871 2334728.

Ишбилармон доира вакиллари – Хитой Халқ Республикаси фуқароларига кўп марталик ишбилармонлик визасини расмийлаштириш учун таклиф қилаётган томон Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим қилиши шарт:

Асосий ҳужжатлар:

1. Таклиф қилаётган ташкилотнинг расмий бланкида чоп этилган ўрнатилган тартибдаги виза аризаси;

2. “evisa.mfa.uz” сайтида тўлдирилган электрон виза анкетаси;

3. Таклиф қилинаётган кишининг шахсни тасдиқловчи ҳужжати нусхаси (миллий паспорт ёки унинг ўрнини босувчи, хорижга чиққан пайтда ишлатиладиган ҳужжат).

Қўшимча ҳужжатлар:

4. Таклиф қилинаётган шахснинг иш жойидан маълумотнома (давлат тили ёки рус тилига таржимаси билан).

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига +99871 2362707 ёки +99871 2337340 рақамлари орқали қўнғироқ қилиб, батафсил маълумот олиш мумкин.

Битимнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019