Ўзбекистон ва Ҳиндистон атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалаларини муҳокама қилди

12:15 13 Март 2020 Жамият
92 0

Яқинда “Ўзатом” агентлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчиси Сантош Жа билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг ёқилғи-энергетика комплексида (ЁЭК) ҳамкорликнинг ривожланиши, жумладан, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда “Ўзатом” агентлиги делегациясининг шу йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг АЭС қурилиши бўйича тажрибасини ўрганиш ҳамда давлат ядровий-энергетика дастурини амалга оширишда икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ушбу мамлакатга қилинган сафар якунлари бўйича эришилган келишувлар муҳокама қилинди.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси 
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида Ҳиндистон томонидан Ядровий-энергетик ҳамкорликнинг глобал маркази (GCNEP, Ҳиндистон) билан “Ўзатом” агентлиги ўртасида атом энергетикаси соҳасида кадрларни тайёрлаш борасида ҳамкорлик қилиш бўйича ўзаро англашув меморандумининг лойиҳаси расман тақдим қилинди.

GCNEP2010 йилда Ҳиндистон Ҳукуматининг Атом энергияси бўйича департаменти қошида ташкил қилинган. Марказ қошида 5 та мактаб мавжуд бўлиб, улар ядро энергияси ва ядровий хавфсизликсоҳасидаги тадқиқотларга, радиологик хавфсизлик, ядровий материал характеристикаларини ўрганишга, радиоизотоплар варадиацион технологияларни қўллашга йўналтирилган.

Айни пайтда ЭлчиҲиндистонда ядровий тиббиёт ва агросаноат комплексида ядровий технологияларни қўллаш ривожланиб бораётгани, ҳинд компаниялари энергетика соҳасига оид лойиҳаларда, хусусан қайта тикланадиган энергия манбалари объектларини барпо этиш ва иссиқлик электр станцияларини модернизация қилиш бўйича лойиҳаларда иштирок этаётгани ҳақида маълумот берди. Шу билан бирга Ҳиндистон томони Ўзбекистон учун қуёшли панелларни жорий этиш учун грантлар бериш имконияти мавжудлигини маълум қилди.

Ўзбекистон томонидан инвестициявий дастурларда иштирок этиш учун таклиф билдирилди ҳамда Ўзбекистон Кимё саноати учун берилган таклифларда улушбай иштирок бўйича этиш таклиф қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019