Ўзбекистон ва Германия ўртасида қишлоқ хўжалиги экинларини синаш соҳасида келишувга эришилди

19:44 25 Май 2019 Иқтисодиёт
416 0

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази мутахассислари Германиянинг Ганновер шаҳрида бўлиб, “Bundessortenamt” қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал марказига ташриф буюришди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш маркази матбуот хизмати маълум қилди.

Ташриф давомида “Bundessortenamt” қишлоқ хўжалиги экинларини синаш федерал маркази президенти Удо фон Крёхер қишлоқ хўжалиги навлари, яъни хўжалик белгиларини баҳолаш – (VCU), қишлоқ хўжалиги экинлари навларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш (DUS) синовларини олиб бориш юзасидан амалий тажрибалар алмашди.

Ташриф давомида мутахассислар Магдебург нав синаш станциясида бўлишди. Мазкур станция 60 гектар майдонга эга бўлиб, бу ерда қарийб 1500 га яқин янги экин навлари юқори технологиялар орыали Bundessortenamt қўлланмаси асосида синовдан ўтказилмоқда. Шунингдек, Германияда барча қишлоқ хўжалиги экинлари навлари мажбурий синовдан 22 та нав синаш станцияларида ўтказилиб, ундан кейингина навлар синов натижасига асосан миллий рўйхатга киритилади.

Нав синаш ишларига Давлат томонидан йилига 22 млн. евро ажратилади ва бюджет томонидан тўлиқ молиялаштирилади.

— Ушбу ташриф натижасида Ўзбекистон-Германия қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш соҳасида икки томонлама ҳамкорликка оид меморандум имзоланишига ва Германиянинг илғор тажрибасини ўрганиш келишиб олинди, — дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари навларини синаш маркази директори ўринбосари Миржамшид Мурталибов. — Шунингдек, ҳамкорликда икки мамлакат иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий қилиш ҳамда бу борада мутахассисларнинг тажриба алмашиши режалаштирилмоқда.

Шу билан бирга Германия қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазирлигининг Миллий ва халқаро даражали мувофиқлаштириш маркази координатори доктор Стефан Хаффке соҳага оид ҳамкорлик алоқаларига ишонч билдирди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январда Берлинда Ўзбекистон-Германия иқлимига мос юқори ҳосилли, сифатли навларни жорий қилиш ҳамда бу борада икки мамлакат тажрибасини қўллаш масалаларига бағишланган учрашувда илк ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019