Ўзбекистон ва Германия компаниялари иштирокида В2В форматидаги кооперацион биржа ўтказилди

18:15 14 Август 2019 Жамият
112 0

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Германия иқтисодиётининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси билан биргаликда 2019 йил 13-16 август кунлари Германия Федерал Республикаси ишбилармон доиралари делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этди. Бу ҳақда ССП ахборот хизмати хабар берди.

Ушбу ташриф доирасида, 2019 йил 14 август куни қўшма бизнес лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида ўзбек ва немис компаниялари иштирокида В2В форматидаги кооперацион биржа ўтказилди.

Делегация таркибидан қишлоқ хўжалиги, узумчилик, чорвачилик, қурилиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги компаниялар ўрин олган.

Ушбу учрашувнинг мақсади - Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, Германия компаниялари билан истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборатдир.

Тадбир давомида Германия делегацияси вакиллари Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг ижобий динамикасини таъкидлаб, республикамиз ҳукуматининг иқтисодиётнинг турли соҳаларини эркинлаштириш, хорижий сармоядорлар учун яратилган зарур шарт-шароитларни юқори бахоладилар.

Рейнланд-Пфальц федарал ўлкаси Иқтисодиёт, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва узумчилик вазирлиги бошқарма бошлиғи, делегация раҳбари Ж. Вайнгартен, “Давлатингиз раҳбари олиб бораётган иқтисодий сиёсати ҳамда ислоҳотлар Германияда илиқ таассуротлар уйғотмоқда. Шу туфайли биз тарафдан Ўзбекистон иқтисодиёт соҳасида немис компанияларининг аъло даражадаги сифатли техникаларини етказиб бериш имконияти мавжуд. Бугунги учрашув эса Ўзбекистон ва Германия ишбилармон доиралари ўртасида келгусида тажриба ва фикр алмашиш учун янги имтиёзлар яратди” - дея, оммавий ахборот воситларига интервью берди.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Германия сармоядорлари иштирокидаги 161 та корхона, шу жумладан, 100 фоиз чет эл капитали иштирокидаги 42 та корхона фаолият кўрсатмоқда.

2019 йилнинг биринчи чорагида ўзаро савдо ҳажми 137,8 млн.АҚШ доллар, хусусан, экспорт - 9,4 млн.АҚШ долларни, импорт - 128,5 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Экспортнинг асосий позициялари транспорт, телекоммуникация ва туризм, трикотаж ва тўқимачилик махсулотлари, ноорганик кимё маҳсулотлари, дуккакли ўсимликлар ва сабзавотлар, пахта иплари ва матолари, мева махсулотлари ва бошқалардир.

Импорт эса механик ва электр жиҳозлари, транспорт воситалари, фармацевтика маҳсулотлари, турли хил хизматлар, кимёвий маҳсулотлар, жонли ҳайвонлар, пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар, атирлар, косметика ва гигиена воситалари ҳиссасига тўғри келади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019