Ўзбекистон ва Эрон Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон минтақалараро транспорт йўлаги ташкил қилиш масаласини муҳокама қилди

19:14 30 Май 2018 Сиёсат
970 0
Фото: Ҳасан Пайдоев, "Халқ сўзи".

Эрон Ислом Республикаси йўллар ва шаҳарсозлик вазири бошчилигида делегация аъзолари иштирокида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида учрашув бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Ачилбой Раматов ва Эрон Ислом Республикаси йўллар ва шаҳарсозлик вазири Аббос Охундий иштирок этишди.

Учрашувда икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий, қурилиш ва транспорт соҳаларида манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Суҳбат давомида икки давлат темир йўл ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни янада юқори даражага олиб чиқиш, ўзаро юк ташиш борасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш, автотранспортда ташувларни амалга ошириш тўғрисида ҳам сўз юритилди. Шунингдек, томонлар Ўзбекистон–Туркманистон–Эрон–Уммон минтақалараро транспорт йўлаги фаолияти борасида ҳам фикр алмашишди. Тадбирда икки мамлакат ўртасида янги авиа рейсларни жорий этиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Бундай имкониятларни яратиш икки давлат халқлари ўртасида борди-келдиларни йўлга қўйиш, сайёҳликни ривожлантириш, маданий алоқаларни юксалтиришга хизмат қилади дея таъкидланди.

Оммавий ахборот воситалари вакилларига берган интервьюсида Аббос Охундий айни пайтда Ўзбекистон кўпгина жиҳатлари билан Марказий Осиёдаги қудратли мамлакат эканлигини таъкидлади. Унинг бой маданий мероси, тарихий обидаларини келиб кўришга эронликларда ҳам қизиқиш жуда юқори эканлигини қайд этди. Шунингдек, тарихий обидаларни қайта таъмирлаш, замонавий шаҳарсозликни ривожлантириш жараёнларида икки мамлакат мутахассисларининг ҳамкорлиги юқори натижа беришига эътибор қаратди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019