Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги ўртоқлик ўйини бош ҳаками аниқ бўлди

13:59 11 Сентябр 2018 Спорт
1281 0
Фото: ЎФА

Бугун футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси “Миллий” стадионида Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур баҳсни қирғизистонлик Дмитрий Машенцев бошқариб боради. Унга қанотларда Баҳодир Қўчқоров ва Исмоил Толибжонов ёрдамлашади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу Ўзбекистон терма жамоаси янги бош мураббийи Эктор Купер учун иккинчи ўйин бўлади. Терма жамоамиз Эктор Купер бошчилигидаги дастлабки баҳсни суриялик футболчиларга қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этган эди.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?