Ўзбекистон ва Эрон ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

18:30 29 Август 2018 Жамият
619 0


Яқинда Қирғизистон Республикасида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар адлия вазирларининг олтинчи мажлиси доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Эрон Ислом Республикаси Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, меморандумдан кўзланган мақсад — халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган тамойил ва нормаларига мувофиқ ҳуқуқий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ҳамда тажриба алмашишдан иборат.

Хусусан, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролар эркинликларини ҳимоя қилиш, норма ижодкорлиги, юридик хизматлар кўрсатиш, юридик кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда ўзаро манфаатли бошқа йўналишларда ҳамкорлик амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019