Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбий ҳамкорлик бўйича битим имзолайди 

16:26 27 Март 2018 Жамият
1301 0
Фото: Sputnik 

Беларусь ва Ўзбекистон ҳарбий ҳамкорлик бўйича иккитомонлама битим имзолайди.

Беларусь мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг ёзишича, бугун ушбу давлат мудофаа вазири Андрей Равковнинг Ўзбекистон Республикасига расмий ташрифи бошланди. Сафар чоғида вазир Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби билан учрашади, шунингдек, Ўзбекистон мудофаа идоралари раҳбарлари билан музокаралар олиб боради. Буларнинг давомида ҳарбий ҳамкорлик бўйича иккитомонлама битим имзоланади.

Шунингдек, А. Равков расмий ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси билан таниши ҳам кўзда тутилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?