Ўзбекистон Украинанинг экспортга йўналтирилган деярли барча шакарини сотиб олди

10:37 10 Август 2018 Иқтисодиёт
547 0

Жорий йилнинг июль ойида Украина четга 36,7 минг тонна шакар экспорт қилди. Шундан 89 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келди.

Украина шакар ишлаб чиқарувчилари миллий уюшмаси маълумотларига кўра, июль ойида Ўзбекистон ўтган ойлардаги каби украин шакарининг асосий харидорига айланган.

Ўтган ойлардан фарқли жиҳати, бу гал Ўзбекистон Украинанинг деярли барча шакарини сотиб олган – 89 фоиз. Бу борадаги нисбат Молдовада 4, Озарбайжонда 3 ва Тожикистонда 2 фоизни ташкил этган.

Шундай қилиб мамлакатимиз фақатгина охирги уч ой ичида Украинадан 100 минг тоннадан зиёд шакар қабул қилиб олган. Солиштириш учун, Россия бутун 2017 йил давомида Ўзбекистонга 109 минг тонна шакар юборганди.

Бундан олдин “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси шакар импорти шарофати билан Ўзбекистон аҳолиси ушбу маҳсулотни паст нархларда сотиб олиш имкониятига эга бўлганини билдирганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар