Ўзбекистон — Украинадан шакар импорт қилувчи етакчи давлат. Майда салкам 40 минг тонна шакар импорт қилинди

16:06 11 Июнь 2018 Иқтисодиёт
590 0

Жорий йилнинг май ойида Украина шакарини энг кўп сотиб олган мамлакат Ўзбекистон бўлди. Бу ҳақда Украина миллий шакар ишлаб чиқариш ассоциацияси "Халқ сўзи Online”га маълум қилди.

Қайд қилинишича, май ойида Украина 54 минг тонна шакарни экспорт қилган. Бу апрель ойига нисбатан 29 фоизга кўпроқ дегани. Экспорт ҳажмининг бу қадар ошишига Ўзбекистоннинг кўп миқдорда шакар сотиб олиши сабаб бўлган.

“Майда Украина шакарининг энг асосий импортчиси Ўзбекистон бўлди. Улар умумий экспорт қилинган шакарнинг 72 фоизини (салкам 39 минг тонна) сотиб олишди. Қолган импортчилардан Буюк Британия 11 фоиз, Озарбойжон 5, Молдова 4 фоиз шакарни импорт қилган”, дейди ташкилот мутасаддиларидан бири Руслан Бутило.

Апрель ойида Украина 41,8 минг тонна шакар экспорт қилган бўлиб, уларнинг 55 фоизини (салкам 23 минг тонна) Ўзбекистон импорт қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019