Ўзбекистон Украинадан камроқ шакар харид қилди, аммо асосий импортчи статусини сақлаб қолди

19:26 17 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
958 0

2018 йил август ойи давомида Украина шакар ишлаб чиқарувчилари 22,4 минг тонна шакарни ташқи бозорга етказиб берди, уларнинг 79 фоизини Ўзбекистон хариди қилди. Бу ҳақда Украина шакар ишлаб чиқарувчилар миллий ассоциацияси хабар берди.

Бу Ўзбекистон август ойида Украинада 17,7 тонна шакар сотиб олганини билдиради. Таққослаш учун, Ўзбекистон июнь ойида 34,5 минг тонна, июль ойида эса 32,7 тонна шакарни Украинадан импорт қилганди.

“Август ойи мобайнида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар 22,4 минг тонна шакарни ташқи бозорга экспорт қилди. Август ойида энг кўп харидни Ўзбекистон амалга оширди — 79%. Кейинги ўринларда Озарбойжон (10 фоиз) ва Молдова (6 фоиз) харидорлари қайд қилинди”, - дейилади идора хабарида.

Ассоциациядан қайд этишларича, август - шакарни экспорт қилиш бўйича энг фаол ой эмас, шунинг учун июль ойи билан таққослаганда чет элга жўнатилган юклар миқдори 39 фоизга қисқарди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019