Ўзбекистон (U17) — Шотландия (U 18) 1:1

19:50 10 Октябр 2018 Спорт
1200 0
Фото: ЎФА матбуот хизмати

Шу кунларда Отабек Ғуломхўжаев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон (U17) терма жамоаси Испанияда халқаро мусобақа иштирок этмоқда.

Турнир доирасида вакилларимиз дастлабки учрашувни, бугун 10 октябрь куни Шотландия (U18) термасига қарши ўтказди.

Учрашувда ҳисобни Шотландия терма жамоаси футболчиси Этан Жеймс очди. Ўйиннинг 32-дақиқасида у берган зарбани дарвозбонимиз Абдувохид Неъматов қайтара олмади.

Беллашувнинг иккинчи бўлимида футболчиларимиз ҳисобни тенглаштиришди.

58-дақиқада Шотландия дарвозасига белгиланган пенальтини Жасур Жалолиддинов аниқ бажарди. Ўйинда бошқа гол киритилмади — Ўзбекистон (U17) — Шотландия (U 18) 1:1

Ўзбекистон терма жамоаси 13 октябрь куни Бельгия, 15 октябрь куни Францияга қарши майдонга тушади.

Шотландия – Ўзбекистон 1:1
Голлар:
1:0—32 Этан Жеймс, 1:1— 58 пенальти Жасур Жалолиддинов.

Ўзбекистон (U17): Абдувохид Неъматов, Улуғбек Ҳошимов, Ҳожимат Эркинов, Одил Абдумажидов, Беҳзод Шaмсиев, Суннатилло Ҳамиджонов, Иброҳим Халил Йўлдошев, Элдор Бегимов, Иброҳим Ибрагимов, Жасур Жалолиддинов, Диёр Рамазонов.

Шотландия (U18): Росс Эндрю Синклейр, Натан Паттерсон, Дин Кемпбелл, Люк Робинсон, Тейлор Уилсон, Марк Леонард, Этан Эрхахон, Энтони МакДональдс, Эидан Фицпатрик, Жейми Семпл, Этан Жеймс.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019