Ўзбекистон U-23 Қатарни ҳам йирик ҳисобда енгиб, гуруҳ ғолиблигини нақд қилди

10:31 17 Август 2018 Спорт
312 0
Фото: МОҚ

XVIII Осиё ўйинларидан ўрин олган футбол баҳсларида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Иккинчи тур доирасида Ўзбекистон U-23 Қатар U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Равшан Ҳайдаров шогирдларининг тўлиқ устунлиги остида ўтган учрашувда терма жамоа қатарликлар дарвозасига жавобсиз 6та гол киритиб, рақибни тор-мор келтирди.

Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан олдин гуруҳда биринчи ўрин масаласини ҳал этишди.

Эслатиб ўтамиз, биринчи турда Ўзбекистон Бангладеш устидан ҳам йирик ҳисобда ғалабага эришган эди. Равшан Ҳайдаров шогирдлари сўнгги турни Таиланд термасига қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.

Осиё ўйинлари – 2018.
Ўзбекистон U-23 - Қатар U23 6:0 (2:0)
Голлар: Ўринбоев (37), Алибоев (43), Ҳамдамов (47), Сиддиқов (49), Машарипов (54, пен), Абдуҳолиқов (74).

Ўзбекистон: Ботирали Эргашев, Аббос Отахонов (Дониёр Нарзуллаев, 55), Достон Турсунов, Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Икром Алибоев, Одил Ҳамробеков, Достон Ҳамдамов, Жавоҳир Сидиқов (Жасурбек Яхшибоев, 76), Жалолиддин Машарипов, Забиҳулло Ўринбоев (Бобир Абдуҳолиқов, 60).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар