Ўзбекистон U-23 Осиё ўйинларини йирик ғалаба билан бошлади

16:23 14 Август 2018 Спорт
790 0
Фото: Телеграм / МОҚ

Бугун XVIII Осиё ўйинларининг футбол баҳсларига старт берилди. Биринчи турда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Бангладеш U-23 терма жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида Забиҳилло Ўринбоев ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Достон Ҳамдамов ва Икром Алибоев томонидан киритилган голлар Равшан Ҳайдаров шогирдларига йирик ғалаба ва дастлабки уч очкони тақдим этди.

Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Таиланд ва Қатар терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади. Ўзбекистон терма жамоаси эса иккинчи тур ўйинини 16 август куни Тошкент вақти билан соат 17:00 да Қатар U-23 терма жамоасига қарши ўтказади.

Осиё ўйинлари-2018

Ўзбекистон - Бангладеш 3:0 (1:0)

Голлар: Ўринбоев (23), Ҳамдамов (57), Алибоев (66).

Ўзбекистон U-23: Ботирали Эргашев, Рустамжон Ашурматов, Акрамжон Комилов, Аббосжон Отахонов, Жалолиддин Машарипов, Одилжон Ҳамробеков, Забиҳилло Ўринбоев (Бобир Абдихолиқов, 70), Жавоҳир Сидиқов (Хуршид Ғиёсов, 79), Икром Алибоев, Достонбек Ҳамдамов (Азизбек Турғунбоев, 65), Достонбек Турсунов.

Бангладеш U-23: Рана Ашрафул Ислом, Миа Раҳмат, Буён Жамол, Бадша Тутул Ҳуссайн, Барман Топу, Раҳмон Маҳбубур (Иқбол Жаъфар, 74), Фаҳад Муҳаммад Атикур, Уддин Саад, Зони Маъсум Миа, Гхош Бишванат, Бипло Аҳмад.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019