Ўзбекистон U-21 терма жамоаси халқаро мусобақада ғолиб чиқди

10:29 10 Сентябр 2018 Спорт
367 0
Фото: ЎФА

Футбол бўйича Хитойда ​ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон U-21 терма жамоаси ғолибликка эришди. Халқаро турнирда Жамшид Саидов бош мураббийлигидаги жамоамиз биринчи турда Тожикистон U-21ни 1:0, кейин эса Мьянма U-21ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Сўнгги турда мезбонлар билан 1-1 ҳисобида дуранг ўйнаган вакилларимиз мусобақанинг бош совринини қўлга киритди.

Эътиборли жиҳати, сўнгги турда Хитой дарвозасига Шерзод Насруллаев томонидан киритилган гол турнирнинг энг чиройли голи деб топилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар