Ўзбекистон туманида аёллар ва чақалоқлар муолажа хонасида пол қисмида ётиб даволаняптими? –ССВ изоҳи

18:44 05 Сентябр 2019 Жамият
329 0

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоят Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлимида аёллар ва чақалоқлар шифохона муолажа хонасида пол қисмида ётиб даволанаётгани акс этган видеолавҳа тарқалган эди. Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида ишчи гуруҳи тузилди ва қуйидагилар аниқланди.

Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими 120 ўринга мўлжалланган бўлиб, айни пайтдабу ерда 20ўринли гинекология хоналарида 18 нафар, 40 ўринли патология хоналарида 38 нафар ва 60 ўринли туғруқхоналарида 52 нафар бемор даволанмоқда. Ушбу бўлимларнинг барчасида замонавий шароитлар яратилган. 

Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ТТБнинг мазкур бўлимида шу йилнинг 31 августидан 3 сентябрига қадар жами 42 нафар аёлда туғруқ ҳолати қайд этилган.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, айни пайтда Ўзбекистон туманига ёндош ҳисобланган қўшни Фурқат туманидаги туғруқхонада таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Шу боис ушбу ҳудуддаги ҳомиладор аёллар учун Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлимида қўшимча яна 10 та ўрин-жой заҳираси шакллантирилган.Бироқ, айнан 31 августдан 3 сентябрь кунлари туғруқхонага мурожаат қилган аёлларнинг сони ортган.

Қолаверса, ушбу саналарда байрами муносабати билан дам олиш кунлари эълон қилинганилиги сабабли туман ФҲДЁ бўлимидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳноманинг олиш имконияти бўлмаган. Бу эса, ўз навбатида, янги туғилган чақалоқ ва унинг онасига уйига кетишига рухсат берилмаслигини англатади. Шу боис Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексида беморларнинг сони ортгани ва туғруқ комплекси ўринларининг мавжуд имкониятлари чегараланганлиги, энг муҳими, тўлғоқ билан келган ҳомиладор аёлларга тезкорлик билан тиббий ёрдам кўрсатиш зарурати сабаб бир неча нафар аёлга маълум муддат бинонинг муолажа хонасида вақтинча дам олиши учун жой тайёрланган. Аммо бу ҳолат тезликда бартараф этилиб, ҳомиладорлар ва кўзи ёриган аёллар махсус хоналарга жойлаштирилган.

Айни пайтда туғруқхона бўлимида барча шарт-шароитлар етарли, аёллар ва чақалоқлар махсус ўрин-жойларда ётиб даволанишмоқда. Уларга малакали шифокорлар томонидан тиббий хизмат кўрсатилмоқда.

Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан келгусида юқоридаги сингари ҳолатларларининг олдини олиш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдамни замон талаблари даражасида ташкил этиш мақсадида  туман тиббиёт бирлашмаси мутасаддиларига тегишли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019