Ўзбекистон Тожикистоннинг йўловчи ва юк поездларига имтиёзлар тақдим этди

11:44 05 Сентябр 2018 Жамият
420 0

Ўзбекистон ўзаро имзоланган битимларга мувофиқ, Тожикистон йўловчи ва юк поездларига имтиёзлар тақдим этмоқда. Бу ҳақда Тожикистон транспорт вазирлиги матбуот маркази хабар берди.

Жумладан, жорий йилнинг 1 августидан бошлаб Ўзбекистон томони Термиз, Қарши ва Самарқанд темир йўл станцияларида Тожикистон поездларига йўловчиларни чиқариш ва қабул қилиб олишга рухсат берди. Шунингдек, кўрсатилган темир йўл станцияларида Тожикистондан келаётган йўловчи поездлари учун чипталар харид қилиш мумкин.

Тожикистоннинг “Душанбе-Москва-Душанбе”, “Кўлоб-Москва-Кўлоб” ва “Хўжанд-Москва-Хўжанд” йўналишидаги узоқ масофаларга ҳаракатланувчи поездларига Ўзбекистон ҳудудида чипта сотиб олмоқчи бўлган йўловчиларга ҳам имтиёзлар тақдим этилаётир

Кўрсатилган поездларга олдиндан чипта харид қилган йўловчиларга чипта сотиб олинган қилинган муддатга қараб 25, 20 ва 10 фоизлик чегирмалар берилади.

Шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” темир йўл компанияси 2018 йилнинг 15 августидан жорий йилнинг 31 декабригача “Келес-Қудуқли”, “Қудуқли-Келес”, “Қудуқли-Қорақалпоғистон”, “Амузанг-Келес” ва “Амузанг-Қорақалпоғистон” темир йўл участкалари орқали барча транзит темир йўл юкларини ташиш учун чегирмалар беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019