Ўзбекистон тўқимачилик саноатига Хитойдан 240 млн долларлик инвестиция жалб қилинади

15:12 15 Август 2018 Иқтисодиёт
423 0
Архив фото

Ўзбекистон тўқимачилик саноатида 14 та лойиҳани амалга ошириш учун Хитойдан 240 миллион долларлик инвестиция жалб этиш ҳаракатлари бошлаб юборилган. Бу ҳақда “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси раиси ўринбосари Бахтиёр Муҳаммадсаидов “Халқ сўзи” мухбири Саид Раҳмоновга маълум қилди.

“Бугунги кунда хитойлик инвесторлар иштирокида умумий қиймати 220 миллион АҚШ долларилик 10 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилмоқда. Аммо бу мавжуд имконият даражасида эмас. Шунинг учун тез орада яна 14 та лойиҳани амалга ошириш, бунинг учун эса 240 миллион долларлик инвестиция жалб этиш юзасидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Улар жинси ва пахмоқ матолар, тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқаришга йўналтирилади”, — дейди Бахтиёр Муҳаммадсаидов.

Тошкент шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон — Хитой бизнес форуми вақтида мазкур лойиҳалар тадбирда иштирок этаётган 30 дан зиёд хорижий компаниялар раҳбарларида қизиқиш уйғотган. Ҳозиргача бешта йирик компания билан бошланғич келишувларга эришилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар