“Ўзбекистон томон очилиш: Президент Шавкат Мирзиёев ташрифига дастлабки назар”

2018 йилнинг 14 май куни АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида Атлантика кенгаши ва АҚШ ташқи сиёсати бўйича Марказий Осиё ва Кавказ институти томонидан “Ўзбекистон томон очилиш: Президент Шавкат Мирзиёев ташрифига дастлабки назар” мавзусида тадбир ўтказилади.
Шу муносабат билан Атлантика кенгаши сайтида шундай ёзилади: “Жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Дональд Трамп таклифига биноан Вашингтон шаҳри, Колумбия округига келади. Президент Мирзиёев раҳбарлигидаги янги ҳокимият Ўзбекистонни халқаро ҳамкорлик ва тўғридан-тўғри хориж инвестицияларига очиб бериш учун сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларини эълон қилди. Тошкентнинг янги минтақавий сиёсати чегара демаркацияси, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экстремизм ва терроризм, шунингдек, Афғонистонда тинчлик ўрнатиш каби эски масалалар ечими учун шиддат ҳамда истиқбол бахш этди.
Атлантика кенгаши ва АҚШ ташқи сиёсати бўйича Марказий Осиё ва Кавказ институти Президент Шавкат Мирзиёевнинг Оқ уйга ташрифини, шунингдек, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқалар истиқболлари, янада кенг миқёсдаги халқаро ҳамда минтақавий масалалар, минтақадаги умумий барқарорликни муҳокама қилиш ва баҳолаш учун гуруҳ йиғмоқда”.
Мазкур анжуманда Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Акмал Саидов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар ахборот-таҳлил маркази директори Элдор Арипов меҳмон делегация вакиллари сифатида иштирок этиши режалаштирилган.
Мезбонлардан эса АҚШ Президенти маслаҳатчиси ўринбосари, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Лиза Кёртис, Марказий Осиё ва Кавказ институти, Буюк ипак йўлини ўрганиш дастури асосчиси ва директори Фредерик Старр қатнашиши белгиланган.
Тадбирга АҚШнинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси, Атлантика кенгашининг Евроосиё маркази директори Жон Хербст модераторлик қилади.
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонлик машҳур боксчи қонидан допинг топилган
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- GM Uzbekistan номи ўзгаради
- Ўзбекистонда Captiva ўрнига икки турдаги янги автомобиллар ишлаб чиқарилади
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: