Ўзбекистон тиббиётида электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришга старт берилди

11:54 22 Декабрь 2018 Жамият
871 0

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шадманов юртимизга ташриф буюрган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Европа минтақавий бюроси бўлими директори Клаудиа Стейн бошчилигида ЖССТделегацияси билан учрашди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда “2018– 2020 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакиллиги ўртасидаги икки йиллик ҳамкорлик келишуви” доирасида соғлиқни сақлаш ахборот тизими ва маълумотларни бошқариш учун халқаро стандартлардан фойдаланиш бўйича техник кўмаклашув амалга ошириш режалари муҳокама қилинди.

Қайд этиш жоизки, ЖССТ делегацияси шу йилнинг апрел ойида Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш ахборот тизимини мажмуавий баҳолаш ўтказилиши натижаси бўйича турли давлат органлари ва халқаро молиявий институтлар, жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги масъуллари билан қатор учрашувлар ўтказган эди. Жорий йилнинг ноябрь ойида эса ушбу нуфузли халқаро ташкилотнинг Европа минтақавий бюроси директори Жужанна Якаб билан Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов ўртасида мулоқот бўлиб ўтганди. Натижада, ЖССТ экспертлари ҳамкорлигида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ахборот тизимини такомиллаштириш бўйича лойиҳа тайёрланди. Унда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва миллий соғлиқни сақлаш ахборот тизимини такомиллаштириш, электрон соғлиқни сақлаш тизими фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва яхшилаш учун 2018—2020 йилларга мўлжалланган аниқ тадбирлар акс этган.

Мазмунли мулоқот давомида соғлиқни сақлаш ахборот тизимини ривожлантириш “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, кадрлар салоҳиятини мониторинг қилиш, баҳолаш, ўқитиш ва ривожлантириш бўйича тадбирлар ўтказиш, халқаро экспертларни жалб этиб, соҳа мутахассислари учун тренинглар ўтказиш, электрон соғлиқни сақлашни ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга грантлар ажратиш масалалари ҳал этилди.

Учрашувда ЖССТ Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш доирасида соҳага доир маълумотларни бошқариш жараёнига грантлар ажратилиб, тиббиётимизда электрон тизимни татбиқ этиш борасидаги саъй-ҳаракатлар бошлаб юборилгани эътироф этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019