Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё чемпионатига борадиган таркиби маълум бўлди

11:30 04 Апрель 2019 Жамият
415 0

Жорий йилнинг 16-29 апрель кунлари Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг энг кучли атлетларини жамлайдиган ушбу мусобақада юртдошларимиз ҳам иштирок этади. Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов бошчилигида делегациямиз ҳозирда Осиё чемпионатига қизғин ҳозирлик кўрмоқда.

Хитойдаги мусобақада ватанимиз шарафини асосан яқинда Чирчиқ шаҳрида ўтказилган катталар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати ғолиблари ҳимоя қилади, фақат эркаклар ўртасида 96 кг.гача бўлган вазн тоифасида баъзи сабабларга кўра мамлакат биринчилигинида иштирок этмаган маҳоратли спортчимиз Фарҳод Собиров ўз омадини синаб кўради.

Осиё чемпионатида иштирок этувчи таркибимиз билан танишинг:

Эркаклар:

-73 кг: Адҳамжон Эргашев ва Достон Ёқубов
-96 кг: Фарҳод Собиров
-102 кг: Суннатилла Ўсаров
-109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Рустам Жангабаев

Аёллар:

-55 кг: Муаттар Набиева
-87 кг: Долера Давронова

Шуни таъкидлаш жоизки, қитъа ва жаҳон чемпионатлари Токио-2020 олимпиадаси учун энг кўп рейтинг очколарини тақдим этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019