Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги ўйинига чипталар сотувга чиқарилди

14:15 29 Октябр 2019 Спорт
659 0

Ўзбекистон терма жамоаси ноябрь ойида ЖЧ—2022 саралаши доирасида Саудия Арабистони ҳамда Фаластин термаларига қарши ўйинларга тайёргарлик доирасида Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Ушбу учрашув 9 ноябрь куни Тошкентдаги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади ва соат 17:00 да бошланади.

Мазкур учрашув учун чипталар сотувга чиқарилди. Уни “iticket.uz” портали орқали сотиб олиш мумкин бўлади. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Айни пайтда мухлислар Ўзбекистон — Қирғизистон учрашуви чипталарини “iticket.uz” сайтида 3 хил тоифада харид қилишлари мумкин:

1-тоифа — 5 000 сўм;

2-тоифа — 10 000 сўм;

CIP — 35 000 сўм.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?