Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади

12:21 08 Май 2019 Спорт
637 0

Ўзбекистон миллий жамоаси июнь ойидаги ФИФА кунларида КХДР миллий жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

“Музокаралар натижасига кўра, Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси билан келишувга эришилди. Жорий йилнинг 7 июнь куни Шимолий Корея терма жамоаси пойтахтимизда меҳмон бўлади”, – дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, ушбу икки жамоа 2018 йил октябрь ойида ҳам Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказган ва унда мезбонлар Марат Бикмаевнинг ҳар икки бўлимда киритган биттадан голи эвазига ғалаба қозонганди (2:0). Бу – Ўзбекистон миллий жамоасининг аргентиналик бош мураббий Эктор Купер қўл остидаги илк ғалабаси бўлган.

Ўзбекистон миллий жамоаси шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб 2022 йил Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларидаги иштирокини бошлайди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019