Ўзбекистон терма жамоаси ноябрда Жанубий Кореяга қарши ўйнайди

15:30 26 Август 2018 Спорт
771 0
Фото: zimbio.com

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Жанубий Корея терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш борасида келишувга эришди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди.

Учрашув жорий йилнинг 20 ноябрида Австралияда бўлиб ўтади. Ноябрь ойида об-ҳаво совуқ келишини инобатга олиб, кўплаб терма жамоалар Осиё Кубоги—2019га Австралияда тайёргарлик олиб боради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам айнан шундай тайёргарлик доирасида Жанубий Корея билан ўртоқлик ўйини ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоа сентябрь—октябрь ойларида 4 та ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. Жумладан, 6 сентябрь куни Сурия, 11 сентябрь куни Эрон, 13 октябрь куни Шимолий Корея ва 16 октябрь куни Қатар терма жамоаларига қарши Тошкентда ўртоқлик ўйинлари ўтказилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019