Ўзбекистон терма жамоаси халқаро мусобақада 3-ўрин билан кифояланди

15:13 25 Март 2019 Спорт
352 0

Шу кунларда футбол бўйича турли мамлакат терма жамоалари ФИФА кунлари муносабати билан ўз қитъаларида ўтказиладиган чемпионатга чиқиш учун саралаш баҳсларида ўртоқлик ўйинларида яшил майдонга чиқишмоқда.

Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ташкил этилаётган “China Cup 2019” халқаро турнирида қатнашди. Хитой, Уругвай, Таиланд ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўзаро куч синашган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўринни эгаллади.

Дастлаб кучли терма жамоалардан бири икки карра жаҳон чемпиони Уругвайга қарши ўйнаган футболчиларимиз 0:3 ҳисобида мағлубиятга учради. Голларга Перейро ва Стуани (дубль) муаллифлик қилишган.

Биринчи ўйинда Таиланд терма жамоасидан мағлуб бўлган (0:1) Хитой терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ўзбекистон терма жамоасига рақиблик қилди. Яқинда ўз ниҳоясига етган беллашувда вакилларимиз тўлиқ ташаббусга эга бўлишди. Бир қатор хавфли ҳужумларни якунлашда терма жамоамиз футболчиларига бир оз омад етишмади. Ўйин тақдирини ҳал қилган голни Элдор Шомуродов 34-дақиқада киритди ва юртдошларимиз кичик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Мусобақанинг ғолиби соат 16:35 да бошланадиган Уругвай — Таиланд жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019