Ўзбекистон терма жамоаси футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

13:06 27 Июнь 2018 Спорт
1624 0
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати қизғин паллага кирган бир пайтда дунё шифокорлари ўртасидаги жаҳон биринчилиги мусобақалари ҳам бошланмоқда.

30 июндан 8 июлга қадар Чехия пойтахти Прага шаҳрида бўлиб ўтадиган ушбу нуфузли беллашувда Бразилия, Аргентина, Германия, Англия, Мексика каби 22 мамлакатнинг шифокорларидан иборат терма жамоалар иштирок этади. Улар орасида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам бор.

Маълумот ўрнида айтиб ўтаиз, тиббиёт ходимларимиздан таркиб топган терма жамоамиз тўртинчи бор мазкур мусобақада қатнашмоқда. Ўтган йили Австрияда ўтказилган жаҳон чемпионатида вакилларимиз ярим финалга қадар етиб борган эди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Шифокор футболчиларимиз бу йилги чемпионатда ҳам муносиб иштирок этишлари учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳар томонлама ёрдам берилди. Хусусан, мамлакатимизнинг барча вилоятларидан шифокор футбол жамоалари иштирокида саралаш турнири ўтказилди. Бу турнирда жами 180 нафардан ортиқ шифокор футболчилар иштирок этган бўлса, турнир якунига кўра, энг кучли 26 нафар маҳоратли ўйинчи терма жамоа учун танлаб олинди.

Жамоани мусобақаларга тайёрлаш мақсадида “Бунёдкор” профессионал футбол клуби мураббийи Сергей Чагудаев ва Денис Карсниченьколар билан шартнома ҳам имзоланди. Мураббийлар томонидан март ойидан бошлаб, ҳафтада 4 кун давомида машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, 3 маротаба ташкил этилган ўқув йиғинида ўйинчилар жисмоний ва техник жиҳатдан пухта тайёргарликдан ўтишди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ахборот хизмати томонидан хабар қилинишича, футболчиларни ушбу нуфузли мусобақага кузатиш маросими ташкил этилган. Унда Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси ўринбосари Бахтиёр Маҳмадалиев иштирок этди.

Тадбирда ҳаваскор тиббиёт ходимларидан иборат терма жамоа ўйинчилари ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур чемпионатга тайёргарлик кўриш учун юксак даражада шароит яратиб берилганлиги учун миннатдорчилик изҳор этиб, ишончни оқлаш учун бор имкониятларини ишга солишларига ваъда беришди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019