Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер бошчилигида яна ғалаба қозонди

10:11 17 Октябр 2018 Спорт
523 0

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентда Қатар билан ўртоқлик баҳсини ўтказиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда барчаси ўзгариб кетди. 72-дақиқада Акмал Шораҳмедов ўнг қанотдан жарима майдонига узатган тўпни ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Одил Аҳмедов яқин масофадан боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.

85-дақиқада Одил Аҳмедовнинг ажойиб пасидан сўнг, Марат Бикмаев дарвозабон билан яккама-якка чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб, дарвозага йўллади ва ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Натижада, Ўзбекистон терма жамоаси Эктор Купер бошчилигидаги қаторасига иккинчи марта ғалаба қозонди. Жамоа 13 октябрь куни Тошкентда КХДР терма жамоасини Марат Бикмаевнинг дубли эвазига 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Сентябрь ойида эса Сурия (1:1) ва Эронга (0:1)қарши ўртоқлик учрашувлари жамоа ғалаба қозона олмаганди.

Ўртоқлик учрашуви

Тошкент, “Миллий” стадиони, 12155 томошабин

Ўзбекистон - Қатар 2:0 (0:0)

Голлар: Одил Аҳмедов (72), Марат Бикмаев (85)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019